Қўмондон ва ёшлар учрашуви очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди

11.Apr.2023

Жорий йил 11 апрель куни Давлатимиз Раҳбари раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилганлиги ва эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши, шунингдек, давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига номма-ном бириктирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

Шу муносабат билан, белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев пойтахтимиздаги давлат ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган, кўмакка муҳтож  топилиб, “аҳволи оғир” тоифага киритилган ёшлар билан учрашди.

Миллий гвардия Болалар психологияси марказида самимий ва очиқ тарзда ташкил этилган мазкур учрашувда қўмондон ўзига бириктирилган ёшлар билан яқиндан танишиб, ёшлар бўйича Президентимиз томонидан жорий этилган янги тизимнинг мазмун моҳиятини атрофлича тушунтириб берди.

Жуда қизғин ва сермазмун кечган суҳбатда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга, хусусун, профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидан чиқиш, муддатли ҳарбий хизмат, ишга ва ўқишга кириш, соғлиғи ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан жавоб олишди. Шу билан бирга, айрим саволлар юзасидан қўмондон ҳамда масъул раҳбарлар томонидан якка тартибдаги қабуллар ҳам ўтказилди.

Тадбир давомида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.

Учрашув сўнгида ёшлар Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази фаолияти билан таништирилиб экскурсия ташкиллаштирилди. Шунингдек, Болалар психологияси маркази имкониятлари билан ҳам яқиндан таништирилиб, уларда фаолият юритаётган IT-компютер саводхонлиги, робототехника, тил ўрганиш ва спорт тўгараклари ҳамда психолог кўмагидан фойдаланишдаги имтиёзлар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.  

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech