Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари:
-ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашни шакллантириш;
-ҳарбий хизматчилар онгига Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли ва муқаддас бурчи эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш;
-ҳарбий хизматчилар, ходимлар, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлашга кўмаклашиш;
-ёшларнинг маънавий-маърифий камол топиши бўйича қизиқишларини рўёбга чиқариш, шахсий таркиб қалбида ватанпарварлик, бурчга садоқат, Ватанимиз келажаги учун дахлдорлик ҳиссини ошириш, маънавий-маърифий тарбиянинг самарали усулларини жорий этишга кўмаклашиш;
-санъат, мусиқа ва қўшиқчилик соҳасида ёш ижодкорларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.