Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Ҳарбий прокуратура ҳамкорлигида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар учун китоб ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларда китобхонлик маданиятини ошириш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни бойитиш ҳамда гвардиячилар фарзандларини илмга, билимга ва тафаккурга йўналтиришдир.
Китоб ярмаркаси иштирокчиларга нафақат билим, балки руҳий озуқа улашиб, уларни миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларига янада ошно этди.