Психолог хизматлари ривожланган давлатларда жуда кенг тарқалган амалиётдир. Мутахассиснинг хизматлари қийин вазиятга тушиб қолган ёки турмуш тарзини яхшилашни истовчи мутлақо соғлом одамга ҳам керак бўлиши мумкин. Мутахассиснинг хизматлари ҳар қандай касбда янги босқичга кўтарилишда, ўз ички чегараларини ва нотўғри тушунчаларни енгиб ўтишда самарали ёрдам беради.
Замонавий жамиятдаги ҳаёт тезлигини, ҳар биримиз дуч келадиган муаммоларни ҳисобга олсак, кўп ҳолатларда асабийлашмасликнинг иложи йўқ. Бундай вазиятлар ҳар биримизга таниш. Бу сабабсиз ташвиш, асабийлашишнинг кучайиши ва ҳатто жисмоний сезгилар (психосоматика)нинг даражасида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Турли хил ноқулай вазиятларни бартараф этиш ва уларнинг пайдо бўлишининг асосий сабабларини олдини олиш учун сиз психоаналитик психолог хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ушбу мутахассис бизнинг психикамизнинг онгсиз қисми билан ишлайди ва болалик давридаги жиддий жароҳатларни, шунингдек, ҳозирги пайтда яшашимизга тўсқинлик қиладиган оқибатларини енгишга ёрдам беради.
Психоаналитик йўналишга қўшимча равишда, бир хил даражада самарали бўлган йўналишлар кўп (масалан, нотўғри муносабатларни ижобий томон ўзгартиришга қаратилган когнитив-ҳулқ-атвор).
Мижозлар билан бўлган мулоқот уларга ўзини ва бошқаларни борича қабул қилишни ўрганишга,паст баҳоловчи фикрлардан халос бўлишга ва умуман ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.
Аналитик йўналиш психоанализдан бошқа усуллар яъни техникалар , метафоралардан фойдаланган ҳолда онг ости билан ҳам ишлайди.
Марказимиз мутахассислари самарали ва турли усуллардан фойдаланган ҳолда барча йўналишларда фаолият юритади.
ПСИХОЛОГНИНГ ХИЗМАТЛАРИ ИНСОНГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИШИ МУМКИН?
Психологлар сизнинг ҳолатингизни таҳлил қилиши ва ҳал қилиш учун энг долзарб муаммоларни аниқлаши мумкин. Маслаҳат бериш хизматидан ташқари, мутахассислар ички зиддиятларни тўғри ва мулойимлик билан тушунишга ҳамда ундан халос бўлишга ёрдам беради.
Психолог хизматларидан тўпланган муаммоларни мустақил равишда енгиб ўтиш учун етарлича ички куч етишмаганида фойдаланиш мумкин. Мутахассислар ёрдамида самарали ишланган баъзи масалалар рўйхати:
хавотирнинг кучайиши;
- ваҳима ҳужумлари;
- уйқу тартибининг бузилиши ва бедорлик
- соматик касалликларнинг намоён бўлиши;
- мулоқотдаги қийинчиликлар;
ўзига бўлган ишончнинг йўқлиги
- стресслар
- депрессия;
- вегетососудистая дистония;
- оиладаги, коллективдаги низолар.
Мутахассисларга мурожаат қилганда, инсон муаммони ҳал қилишга ўзи тайёр бўлиши керак. Барчамизга маълумки, ҳеч бир нарса шунчаки берилмайди ва ҳеч ким ўз-ўзидан муаммолардан қутқара олмайди.
Мутахассис сизнинг ҳолатингизни таҳлил қилиб, тўғри йўлга йўналтиради ва жараёнларда керакли даражада ёрдам беради. Бу эса инсонда қийинчиликларни мустақил равишда енгиб ўтиш қобилиятини ривожлантириб, мижоз учун энг мақбул хулқ-атвор моделини шакллантиради.
ПСИХОЛОГЛАР БИЛАН ЯККА ТАРТИБДА ИШЛАШ ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?
Мижознинг талабларига кўра, усуллар аниқланади, улар барча йўналишларда фарқ қилади, аммо жуда самаралидир. Психолог хизмати ҳам якка тартибда ҳамда гуруҳли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, оилавий консультациялар ҳам мутахассислар томонидан ўтказилади.
Катталар ва болаларга ташхис қўйишда турли усуллар қўлланилади. Улардан муаммонинг моҳиятини ва асосий сабабини очишда фойдаланилади.
Машғулотларнинг давомийлиги сўровнинг (ёки сўровларнинг) мураккаблигига, мижознинг ўзи устида ишлашга тайёрлигига ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Ҳар бир нарса индивидуал равишда белгиланади ва психотерапевт билан шахсан келишиб олинади. Психоанализ кўпинча узоқ вақт талаб қилади, аммо у муаммоларни чуқур даражада ҳал қилишга қодир.
Йўналишга қараб, мутахассис томонидан вазиятга энг мос келадиган турли усуллар қўлланилади.
Психолог ишининг ўзига хос хусусияти мижоздаги ўзгаришлар учун қулай шарт-шароитларни яратишдир. Бироқ, барча йўналишлар бир-биридан фарқ қилади, шунинг учун баъзида инсон сиқилишни ҳис қилиши мумкин, лекин бу оптимал даврларда ўсишга ёрдам беради.
ПСИХОЛОГЛАР ТОМОНИДАН ГУРУҲЛИ ЎТКАЗИЛГАН МАШҒУЛОТЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Руҳий саломатлик марказимизда бир нечта самарали бўлган гуруҳ машғулотлари мавжуд. Гуруҳлар бир хил ёшдаги мижозлардан тузилади. Қуйидаги усуллар ноқулайликни олдини олиш ва енгишда ёрдам беради:
- Арт терапия - ҳам болалар, ҳам катталарга мўлжалланган бўлиб, бу усулда мутахассислар ижодий ёндошув асосида психологик тузатиш ишларини олиб боришади. Машғулотлар давомида ижодкорлик қобилияти фаоллашади. Мижозлар ўзларининг ҳис-туйғулари ва тажрибаларини қоғозда ёки моделлаштириш жараёнида яратилган рамзлар, тасвирлар шаклида ифодалайдилар. Талабларга биноан мижоз ҳолатини гуруҳ аъзолари ёки мутахассис билан алоҳида муҳокама қилишлари мумкин.
2.Психомускул тренинги. Мазкур машқлар тўплами инсонга дам олиш ва хотиржамликни ҳис қилишга имкон беради. Стресс мушаклар таранглашиши билан бевосита боғлиқ. Жисмоний машқлар пайтида мушаклар бўшашиб, қўрқув ва ташвиш камаяди. Ҳар бир сеанс фаол ўтказилиб,бу жиддий машғулотлар ҳисобланади.
3.Автогеник машғулотлар. Машғулотларнинг моҳияти қисқа муддатли медитацияларга тўғри келади. Гуруҳ аъзолари махсус машқлар ва инсталляциялар ёрдамида тинч ҳолатга ўтадилар. Бу каби машғулотлар асосан невроз, психосоматик касалликлар ва ваҳима ҳужумларига чалинган мижозлар билан олиб борилади.
4.Алоқа тренинглари. Қўрқув, мулоқотдаги қийинчиликлар, меҳнат жамоалари ва жамиятдаги зиддиятли вазиятларни енгиш учун ажойиб машғулот. Дарслар давомида гуруҳ аъзолари мулоқот қилишни ўрганадилар, ички ҳис-туйғуларини гапириш имкониятига эга бўлишади ҳамда ўз фикрларини муҳокама қилиш учун таклифлар беришади.
Бу каби тренинглар янги танишлар орттириш ва жамоаларда барқарор муносабатларни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечираётган инсонлар учун самарали ҳисобланади
Болалар гуруҳлари учун ўйин ва эртак терапиясининг самарали эканлиги ўз исботини топди. Болажонлар ҳаёлий қаҳрамони ҳақида эртак айтиб бераётганда, ўз муаммоси ва қўрқувини ҳикоя қаҳрамонида акс эттиради ва шу орқали психотерапевтга уни ташвишга солаётган нарсани "ошкор қилади".
Бола томонидан яратилган тасвирларни тўғри талқин қилишда психологга кичик мижозни кузатиши ва ўрганиши учун бироз вақт керак бўлади. Шундан сўнг, мутахассис ўз эртагини янада самарали хатти-ҳаракатлар ҳамда турли ўйинлар билан айтиб беради ва бу орқали болага вазиятга қараб ҳаракат қилиш, шу билан бирга, ҳар бир нарсанинг яхши томонини топиш мумкинлигини тушунтиради.
ПСИХОЛОГ ҚАБУЛИГА КИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Маслаҳат марказимизда психолог хизматларидан ҳамма фойдаланиши мумкин, бунинг учун қўнғироқ қилиш ёки кўрсатилган электрон почта манзилига ёзма мурожаат қилиш керак. Ўзингиздаги мавжуд муаммоларга келсак, менежер тегишли йўналишдаги мутахассис билан боғлайди.
Мижоз ўз хоҳишига кўра маслаҳат олишда психолог танлаш ҳуқуқига эга. Масалан, кўпчилик учун мутахассиснинг жинси ва ёши муҳимдир.
Марказимиз психологлари мунтазам равишда малакаларини ошириб борадилар, бу эса ўз навбатида уларга энг юқори даражада тегишли хизматларни тақдим этиш имконини беради.