Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида кенг нишонланмоқда. Бугун Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ҳам ана шундай бош ғоя асосида тадбир ташкил этилди. Унда яшнободлик ёшлар ҳам иштирок этишди.
Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш, юртимиз равнақи учун ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, гвардиячиларнинг Ватан ҳимоясидаги жасорати, уларнинг оилаларига яратилаётган шароитлар алоҳида таъкидланди.
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган шеърий чиқишлар,миллий қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринки руҳ бахш этди. Гвардиячилар билан ёшлар ўртасидаги самимий мулоқотлар, ватансеварлик, фидойилик ва жипслик каби қадриятларни юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган гвардиячилар ва мактаб ўқувчиларига эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир барча иштирокчиларда юртга муҳаббат, тинчликка ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Бўлишмоқ: