Ҳамкорлик ва таълим: Ходимлар учун профилактика тадбири доирасида ўқув семинари ташкил этилди.

07.Ноя.2024

2024 йилнинг Пайшанба куни Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун профилактика тадбири доирасида ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг мақсади ходимларнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш бўйича хабардорликни оширишдан иборат бўлди.

Тадбирда вилоятнинг Ҳарбий прокуратураси, ИИБ ЖХХ, ЙҲХБ, Ахборот хизмати ва Қўриқлаш бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи иштирок этдилар. Уларнинг барчаси ўзларининг мутасадди вазифаларига қараб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, хизмат интизомини сақлаш, йўл ҳаракати қоидаларининг аҳамияти ва музлама шароитларда хизмат автомобилларидан хавфсиз фойдаланиш тўғрисидаги мақсадга йўналтирилган маърузалар билан иштирок этдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech