Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида "Оила жамият таянчи" мавзусида учрашув ҳамда навбатдаги "Сайёр қабул" бўлиб ўтди

27.Янв.2025

Гулистон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида "Оила жамият таянчи" мавзусида учрашув ҳамда навбатдаги "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр қабул жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ходимлар ва оила аъзоларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Улар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда иштирокчилар кундалик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжлари юзасидан мурожаат йўллади.

Ташкил этилган қабулда иштирокчилардан жами 20 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, бир қанчасига қонуний тушунтиришлар берилган бўлса, ижроси вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, мутасадди идораларга йўналтирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech