Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси психологи томонидан психологик тренинг ўтказилди.
Милий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда психологик таъминлаш гуруҳи психологи лейтенант A.Rashidov ҳамда катта лейтенант M.Abdusamatovalar ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари билан "Ҳарбий хизматчиларда билиш жараёнларини ривожлантириш машқлари" мавзусида психолгик тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида иштирокчиларга Билиш жараёнлари (сезги, идрок, тафаккур, диққат, хотира) бўйича тушунчалар берилди.
Диққат ва хотирани мустахкамлашга оид «Энержайзер», "Диққат лабирнти", "Ишончли рақам" каби ўйинлардан фойдаланилди
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатларини ўрганишга қаратилган консультатив суҳбатлар ҳам олиб борилди.
Бўлишмоқ: