Ҳарбийларнинг жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари, соҳавий адабиётларни чуқур ўрганишларида кутубхоналардан доимий фойдаланишлари учун имкониятлар кўлами кенгайтирилмоқда

28.Ноя.2024

Ҳарбий хизматчилар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни бадиий адабиётга кўпроқ йўналтириш мақсадида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари бўш вақтларини бошқарма кутубхонасида ўтказмоқдалар. 

Мазкур даргоҳда турли йўналиш ва аудиторияга мўлжалланган нашрлар мавжуд бўлиб, ҳарбийлар жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари, шунингдек, соҳавий адабиётларни чуқурроқ ўрганишлари учун кутубхона мутахассислари томонидан тавсиялар мунтазам равишда бериб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech