Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ҳамкорлигида таниқли ёзувчи Асқад Мухторнинг «Чинор» асари бўйича билимлар синови - викторина ўтказилди.
Тадбирда иштирокчилар асардаги чуқур фалсафий ғоялар, миллий қадриятлар ва ҳаётий сабоқларни таҳлил қилиб, ўз билим ва тафаккурини синовдан ўтказдилар. Қизғин савол-жавоблар, самимий мулоҳазалар ҳамда ўзаро фикр алмашувлар барчага унутилмас таассурот қолдирди.
«Чинор» — бу фақатгина бадиий асар эмас, балки инсонийлик, ватанпарварлик ва эзгулик рамзидир. Тадбир ёшларни китобга меҳр қўйиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш ва миллий адабиётимизга чуқурроқ назар ташлашга чорладı.
Бундай учрашувлар — ёшлар қалбида билимга чанқоқлик, миллий ғурур ва Ватанга муҳаббатни янада мустаҳкамлайди.
Бўлишмоқ: