«Аждодлар жасорати мангу барҳаёт» кўрик-танлови ўтказилди

26.Дек.2024

Жамоат хавфсизлиги университетида Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси ҳамда Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими таклифи ва амалий ташаббуси билан олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасалари курсантларини ўртасида Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқининг қаҳрамонона жасоратлари соҳиби бўлган боболаримиз ҳаёти ва уларнинг босиб ўтган машаққатли кураш йўлини ўрганиш, фидойи ва қаҳрамон, улар тимсолида бўлажак офицер- ходимларимизни истиқлол ғояларига содиқлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, инсонпарварлик, фидойилик, дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Аждодлар жасорати мангу барҳаёт” номли кўрик-танлов ўтказилди.

Кўрик-танловда Қуролли Кучлар академияси, Божхона институти, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантларидан иборат жамоалар ўзаро ғолиблик учун беллашдилар.

Кўрик-танлов тўртта шарт 1-шарт “Ватан қаҳрамонлари жасорати” савол-жавоб шарти, 2-шарт “Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ва қаҳрамонлари ҳақида тест саволлари” шарти, 3-шарт «Ватан қаҳрамонлари менинг тасаввуримда» (саҳна кўриниши)шарти ҳамда 4-шарт “Иккинчи жаҳон уруши ва қаҳрамонларига бир назар” шарти асосида ўтказилди. 

Жамоалар Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессор ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланади. 

Кўрик-танлов якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

3-ўрин: Божхона институтининг «Садетс» жамоаси

2-ўрин: Қуролли Кучлар академиясининг «Ифтихор» жамоаси

Кўрик танловда фахрли 1-ўринни Жамоат хавфсизлиги

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech