Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг билим салоҳиятини юксалтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятларини янада юксалтириш мақсадида “18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Байроғим – фахрим, ғурурим” шиори остида Заковат беллашуви ўтказилди.
Унда жами олти гуруҳдан иборат тингловчилар жамоаси иштирок этиб, уларга беллашув давомида давлатимиз байроғи, буюк аждодларимиз тарихи, уларнинг амалга оширган бунёдкорлик ишлари, жаҳон тарихи ҳамда мантиқий турдаги бир қатор саволлар берилди.
Беллашув якунида барча жамоалардан фаол ва берилган саволларга ўзларининг аниқ жавобларини берган «Лочинлар» жамоаси ғолиб деб топилди.
Бўлишмоқ: