Жорий йилнинг 13-май куни Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси маркази кўмагида СИМУРГФЕСТ шахсий ривожланиш ва психология халқаро фестивали бошланди. Муҳташам тадбир Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 100 дан ортиқ психологларни бир ерга жамлади. Еътиборлиси, festival ташкилотчилари жой сифатида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази залини танлаган бўлса, ҳамкор ташкилотчилар ва ҳамкорлар Миллий гвардия қошида фаолият юритувчи "Болалар психологияси" маркази мутахассислари бўлди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, васийлик, патронат, ҳомийликка олинган болаларга ва уларнинг тарбиячиларига психодиагностик ва коррексияловчи ёрдам кўрсатилди.
СИМУРГФЕСТ фестивали илк бор 2012-йилда ташкил етилган бўлиб, ҳар йили иштирокчилар сони ортиб, кўлами кенгаймоқда. Бунга сабаб сўнгги йилларда психология соҳаси тобора оммалашиб бораётгани, ёшларнинг бу соҳага қизиқиши ортиб бораётгани, янги усул ва ёндашувлар пайдо бўлаётгани десак муболаға бўлмайди. Фестивал нафақат тажриба алмашишга, балки инсонни ўзини ривожлантиришга ва ўз устида ишлашга ундайди.
Фестивалнинг биринчи куни кириш қисми билан бошланиб, унда устоз ва мураббийлар жамоасининг фаолияти билан танишдилар. Шундан сўнг, бир қатор маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказилди. Ҳар бир стол атрофида йиғилган мутахассислар халқаро тоифадаги психологлардан шахсий ривожланишнинг янги усулларини ўрганишди.
Шунингдек, меҳмонлар турли трансформацион ўйинларда: иштирокчиларнинг шахсий еҳтиёжлари билан ишлашга, мақбул ечимларни топишга ва рағбатлантиришга, муаммолар ҳамда қийин вазиятларни бартараф етишга қаратилган ноёб психологик усулларда қатнашиш имконига ега бўлишди.
Фестивалнинг асосий мақсади халқаро тажриба алмашишдир. Бу борада биринчи кунданоқ яҳши натижаларга еришилди.
Ертага, 14-май куни ҳам фестивал давом етади.
Бўлишмоқ: