Бухоро вилоятидаги ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

11.Янв.2025

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Бухоро вилоятидаги Куч тузулмалари ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўйинда жами 72 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар 12 та жамоаларга бўлиниб ўзаро беллашишди.
Интеллектуал ўйини ўтказишдан мақсад ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг Зукколик, тезкорлик, юқори билим ва салоҳиятларини янада юксалтиришга қаратилган.

Натижаларга кўра:
1-ўринни Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси;
2- ўринни Вилоят Божхона бошқармаси;
3-ўринни Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси қўлга киритди.

Ғолибларга Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech