Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси Чавандозлар мактабида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Унда оталиққа олинган, уюшмаган ёшлар ҳамда гвардиячиларнинг фарзандлари иштирок этишди.
Шунингдек, 100 дан зиёд ёшларга ҳарбий анжом аслаҳалар, техникалар бўйича маълумотлар берилди ҳамда отларда сайр қилиш имкони яратилди. Бу каби тадбирлар ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини ошириш ва ҳарбий хизматга қизиқишини кучайтиришга хизмат қилади.
Бўлишмоқ: