Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Ўзбекситон давлат драма театри ҳамда Жамаот хавфсизлиги университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекситон давлат драма театри директори Отабек Жўраев, директор ўринбосари Сардор Мансуров ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Тўхтаева иштирок этишди. Меморандумда икки томонлама оқилона ҳамкорлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилувчи асарлар яратиш, улар учун алоҳида сценарийлар ишлаб чиқиш, миллий қадриятларни тараннум этувчи мавзулардаги асарлар намойишини ривожлантириб, шахсий таркиб онгига ижобий туйғуларни бахш этиш каби кўплаб долзарб масалаларга ойдинлик киритилди. Меморандум давомида университет талабалари ва курсантлари ҳамда Драма театри ижодкорлари ўртасида қизғин давра суҳбати ташкил этилди. Унда йиғилган томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан давра сухбати меҳмонларини сўроққа тутдилар. Ажойиб таассуротларга бой тарзда ўтказилган давра суҳбати шунинг билан ўз якунига етди.
Бўлишмоқ: