Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг ўқув йиғинларида иштирок этган 36 нафар ва Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш бўйича 14 нафар тингловчиларига тантанали сертификатлар топшириш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник T.Mannopov иштирок этди. Тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник J.Mirzaliyev кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни сертификат қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида, олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Бўлишмоқ: