Фарғонада “Халқ ва армия бир тану – бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

14.Окт.2024

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ва дунёқарашларини юксалтириш, уларда Она Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Фарғона шаҳридаги 45-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари билан “Халқ ва армия бир тану – бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларда Ватанпарварлик туйғусини ошириш, ҳарбий касбга қизиқишни уйғотиш ва "Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиорини амалда кўрсатишдан иборатдир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech