Фарғонада “Вилоят қўл жанги федерациясида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги режаларни белгилаш ва энг яхшиларни тақдирлаш” тантанали маросими бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Полвонов, Фарғона вилояти қўл жанги федерацияси раиси Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Sh.Akbarov ҳамда Фарғона вилояти қўл жанги федерацияси ижрочи директори К.Акбаров раислиги остида “Вилоят қўл жанги федерациясида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар йил сарҳисоби, истиқболдаги режаларни белгилаш ва энг яхшиларни тақдирлаш” тантанали маросими бўлиб ўтди.
Федерация раиси полковник Sh.Akbarov томонидан эски йилдаги камчиликлардан келиб чиқган ҳолда соҳа масъулларига 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Бўлишмоқ: