Фарғонада «ВАЪДА» фильмининг тақдимоти ва намойиши ўтказилди

09.Фев.2025

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «ВАЪДА» номли фильмининг тақдимоти ва томошаси ўтказилди.

Фильмнинг тақдимотида,  жасорат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий хизматга бўлган муносабатни ўзгартиришга қаратилган хабарлар тақдим этилди.  Фильмдаги қаҳрамонлар ўз ватанига садоқат, халқига бўлган меҳр-оқибат, ва энг муҳими, фидойиликнинг юқори намуналарини кўрсатдилар.

Тақдимот давомида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фильмни томоша қилиб, унинг ҳарбий хизматдаги ёшларнинг мотивациясини оширишдаги аҳамиятини таъкидладилар. Шунингдек, фильмда таъкидланган ватанпарварлик, оила қадри, ва чинакам жасорат каби темалар иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech