“Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

10.Фев.2025

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчиларининг гиёҳвандлик ва наркожиноятлар профилактикаси борасида билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан “ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ” номи остида профилактик тадбир дастури ўтказилди. Унда Республика Наркология диспансери катта мутахассислари Муқаддас Рустамова ҳамда Музаффар Ражабовлар томонидан университет ҳарбий хизматчиларига мавзу доирасида маъруза ўқиб эшиттирилди. Тадбир давомида бундай салбий иллатга чалинган кўплаб адашган кимсаларнинг аянчли қисмати ҳақида турли ибратли маълумотлар еказиб ўтилди. Ҳамда ушбу нохуш ҳолатга қарши тура оладиган соғлом иммунитет ҳосил қилиш мақсадида иштирокчиларнинг саволларига етарлича соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.   Қизиқарли тарзда ўтказилган ушбу профилактик тадбир дастурида университет ҳарбий хизматчилари ўзлари учун кўплаб фойдали бўлган маълумотларни олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech