Халқ ва армия – бир тану бир жон!

22.Дек.2024

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тамойили асосида 2024 йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Ибн Сино номидаги Президент мактаби 45 нафар ўқувчи-ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар университет ҳудудлари, спорт шаҳарчалари, ўқув бинолари, ахборот-ресурс маркази, курсантлар ётоқхонаси ва ошхонаси, маънавият ва маърифат маркази, хизмат отлари ва хизмат итларини тайёрлаш марказида замон талаблари асосида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди ҳамда тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига университет масъул ҳарбий хизматчилари томонидан жавоблар олди. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар эътиборига курсантлар томонидан кўргазмали қўл жанги чиқшлари намойиш этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech