Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ёшларни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан сақлаш, улар билан манзилли ва тизимли ишлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармасига бириктирилган оталиққа олинган ёшлар билан Хива шаҳар ҳокимлиги н ҳамкорлигида Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий ёдгорлигида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Қуролли Кучлар фахрийлари, ёши улуғ оқсоқоллар ҳам иштирок этиб давлатимиз раҳбари томонидан юритилаётган оқилона сиёсатнинг амалдаги исботини ёшларимиз томонидан қўлга киритаётган натижалар исботлаб турганлигини гапирип ўтдилар. Тадбирлар давомида ёшлар учун ҳарбий оркестрнинг чиқишлари, анжом-аслаҳалар, ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди ҳамда спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Бўлишмоқ: