Хоразм вилояти Гурлан туманидаги спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада спортчилар жами етти вазн тоифасида ўз имкониятларини синаб кўришди.
Қизғин ва муросасиз беллашувларга бой ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра:
- фахрли биринчи ўринни Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси жамоаси;
- фахрли иккинчи ўринни "Қалқон" бригадаси жамоаси;
- фахрли учинчи ўринни Қўриқлаш бош бошқармаси жамоалари қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар диплом, медаль ва кубоклар билан тақдирландилар. Албатта, бундай мусобақалар келгусида ушбу спорт турини ёшлар ўртасида оммалашиши, ёш иқтидорли спортчилар кашф этилиши ва уларнинг халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бўлишмоқ: