Мангу кўкда ҳилпира шараф-шоним байроғим

12.Ноя.2024

“18 ноябрь Ўзбекситон Республикаси Давлат Байроғи ташкил этилган кун” муносабати билан Ўзбекситон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Маънавият ва маърифат марказида юртимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида “Мангу кўкда ҳилпира шараф-шоним байроғим” номи остида маънавий-маърифий тадбир дастури ўтказилди. Унда Ўзбекситон давлат драма театри директори ўринбосари Сардор Мансуров ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Тўхтаева иштирок этишди. Тадбир давомида Университет талабалари ва курсантлари ҳамда Драма театри ижодкорлари ўртасида қизғин давра суҳбати ташкил этилди. Унда йиғилган томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан давра сухбати меҳмонларини сўроққа тутдилар. Ажойиб таассуротларга бой тарзда ўтказилган давра суҳбати шунинг билан ўз якунига етди. Бу каби тадбир дастурлари барча шахсий таркибнинг ватанпарварлик руҳини ошириши билан биргаликда миллий ғуруримиз бўлмиш рамзларимизга ҳам муҳаббатини янада ортиши сабаб бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech