"Мен Ватанга таянчман" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

15.Фев.2025

Наманган шаҳар Давлатобод тумани Янги Ўзбекистон боғида ўқувчи ёшлар ва уюшмаган ёшлар учун "Мен Ватанга таянчман" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Мазкур тадбир ёшларнинг Ватанга бўлган садоқатини ошириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳини юксалтириш ва ёшларнинг ҳаракатчанлигига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Фестиваль давомида ёшлар учун Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлари, қурол-аслаха ҳамда ҳарбий техникалар намойиш этилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари камондан отиш спорт тури бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech