Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

04.Янв.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Ф-62 сон Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Заковат ННТ ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида Миллий гвардия бўлинмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Интеллектуал ўйин доирасида 40 дан ошиқ жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Муросасиз ва қизғин кечган ўйин якунига кўра қуйидаги натижлар қайд этилди.

 3-ўрин: Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг “Тҳе Бест” жамоаси

2-ўрин: «Қалқон» бригадасининг «Фемида» жамоаси

1-ўрин: Жамоат хавфсизлиги университети офицерларининг «Фаворит» жамоаси эгаллади.

 Ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

«Заковат» интеллектуал ўйинида 1-ўринни эгаллаган Университети офицерларидан иборат «Фаворит» жамоасига турнирнинг кўчма кубоги тантанали равишда топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech