Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган таълим муассасалари ўқувчи ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” ҳамда “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ташкил этилди.

28.Дек.2024

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган таълим муассасалари ўқувчи ёшлари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти, ҳарбий хизматчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари, ҳарбий техникалар, кинологияси, от спорти, тоғ тайёргарлиги машғулотлари билан яқиндан танишди. Ёшлар ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари мужассам эканлигини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Тадбир давомида, анжом-аслаҳалар, қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Шунингдек, ҳарбий қисмда Қўқон шаҳрида жойлашган мактаб ўқувчилари ҳамда фахрий ҳарбий хизматчилар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

“Уч авлод учрашуви”да ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, фахрий ҳарбийлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди. Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга бугунги кун армияси кучи ва қудрати, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий касб ва бурч ҳақида суҳбатлашилди.

Ўқувчи ёшлар ўзлари учун керакли маълумотларни олиб, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech