Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Миллий гвардия ва ёшлар” мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Миллий гвардия фахрийси, истефодаги полковник Ш.Усмонов ва дзюдо, бокс, оғир отлетика спорт турлари бўйич Олимпиада, Жаҳон ва Осиё ғолиб ва совриндорлари подполковник Р.Собиров, капитан Х.Дўстматов, оддий аскар Д.Ёқубов ҳамда катта лейтенант Р. Қодировалар ёшлар билан суҳбат қуришди. Ўқувчилар ҳарбий соҳа ва спортда эришилаётган ютуқлар замиридаги машаққатли меҳнат ҳақида улардан қизиқарли маълумотларни олишди. Тадбир давомида меҳмонларга ташаккурномалар топширилиб, уларнинг бой тажрибаси ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топишида беқиёс эканлиги таъкидланди. Учрашувга ёш истеъдод соҳиблари ҳам таклиф этилганлиги, уларнинг саҳнадаги кўргазмали чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади. Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар эса ўсиб келаётган ёш авлод қалбида мард ва жасурлик хисларини уйғотди. Шунингдек, тадбирга Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар тарбия муассасасидан ташриф буюрган тарбияланувчилар учун марказ бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Бундан ташқари улар пойтахтимиз марказида жойлашган “Президент арчаси”да ҳам бўлишиб, таътил кунларини мароқли ўтказишди.
Бўлишмоқ: