Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида  “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

16.Сен.2024

Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида ўтказилган тақдимотда марказ шахсий таркиби ва Фарғона давлат университети профессор ўқитувчилари  иштирок этди. Тадбирда марказ бошлиғи полковник J.Mirzaliyev сўзга чиқиб,  мазкур китоб ҳақида тадбирда қатнашган педагог ходимлар ҳамда тингловчиларга китобнинг қанчалик қизиқарли ва долзарб эканлигини, келажакда ҳар қандай ўзини ҳарбий бўлиш орзусида юрган ёшларга катта туртки бера олишини сўзлаб берди. Шунингдек, бундай тадбирлар ва чоп этилган бу каби китоблар ёшлар  қалбида юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига катта хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech