Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг улуғ, энг азиз” мавзусида иншолар танлови ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танловлари ўтказилди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва спорт бўйича салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтидорларини кашф этиш бўйича барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Мазкур йўналишда Милллий гвардия тизимида ҳам манзилли ишлар йўлга қўйилган. Ҳозирда 3 босқичда ёшларнинг таълим олишлари таъминланмоқда. Бу тизим Миллий гвардияга бириктирилган мактаблар, ҳарбий академик лицейлар ва ҳарбий олий таълим муассасалари кўринишда амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларини ҳар томонлама етук ва баркамол, соғлом авлод ҳамда ватанпарлик руҳида тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган ижодий интелектуал танловлар ҳам шулар жумласидандир.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, бугунги кунда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида 10 лаб тўграклар фаолият юритмоқда. Айнан тасвирий санъат тўгарагида ёш иқтидорли ўқувчилар ўз касбининг усталаридан тасвирий санъат сирларини ўрганишмоқда. Айнан ўтказилган танловда ҳам улар иштирок этишиб, ўз қобилиятларини намойиш этишди.
Албатта ёш авлоднинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш яхши натажаларни қўлга киритишнинг асоси ҳисобланади. Танлов якунида ҳам бир қатор иқтидор соҳиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тағдирланди.
Бўлишмоқ: