“Мустақиллик меъмори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

30.Янв.2025

Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов тавдаллудининг(1938-2016) 87 йиллигига бағишланган “Мустақиллик меъмори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида марказ сектори мудири Шоира Содиқова Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб, кутубхона фондида сақланаётган Биринчи Президентимиз қаламига мансуб асарлар тўғрисида маълумот берди. Ҳарбий хизматчилар Ислом Каримовнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ҳақида гапирдилар. Шунингдек, Биринчи Президентимиз таваллуд топган кунга бағишлаб ташкил қилинган китоб-расмли кўргазма билан танишдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech