“Навоий издошлари” номли интеллектуал ўйини ўтказилди

06.Фев.2025

Шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида «Навоий издошлари» номли интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда, бешта гуруҳдан иборат жамоа аъзолари иштирок этиб, унда иштирокчилар Алишер Навоий қаламига мансуб асарлар, унинг ҳаёт ва ижод йўли, олиб борган бунёдкорлик ишлари, қолдирган бой маънавий мероси, Туркистон ўлкасининг алломалари, уларнинг ижоди ва амалга оширган буюк ишлари борасидаги бир қатор қизиқарли ва мантиқий саволларга жавоблар бердилар.

Берилган саволларга бошқа жамоалардан аниқ ватўғри жавоб берган ҳамда фаол иштирок этган Қўриқлаш хизматининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзоларининг «Шерлар» жамоаси биринчи ўринни эгалладилар.  

Тадбир якунида, ғолиб жамоаларга Марказ раҳбарининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech