МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР” КЎРГАЗМАСИ ВА “ОНАМДАЙИН МЕҲРИБОН ВАТАН” МАВЗУСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚЎШИҚЛАР ЭНГ ЯХШИ ИЖРОЧИСИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

05.Ноя.2023

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” ғояси асосидаги ёшлар “Маънавият марафони” доирасида даст аввал миллий халқ ўйинларимиздан арқон тортиш, миллий кураш, камондан отиш, тош кўтариш, от спорти кабилардан мусобақалар ташкиллаштирилди. Шундан сўнг барча “Миллий либослар” кўргазмасига таклиф этилди. Тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, санъаткорлар ва ёшлар иштирок этишди. Миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган “Миллий либослар” кўргазмасида 10 нафар қизларимиз республикамиз вилоятларига хос бўлган либосларни намойиш этишди.
Тадбир “Одамдайин Меҳрибон Ватан” мавзусидаги миллий қўшиқлар энг яхши ижрочиси танлови билан давом эттирилди. Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар профессионал санъаткорлардан қолишмаган тарзда жонли равишда ашулаларни куйлади. Мутахассислар танлов иштирокчиларини баҳолар экан, уларнинг барчасини истеъдодли эканлигини таъкидлашди. Якунда “Миллий либослар” кўргазмаси ва миллий қўшиқлар энг яхши ижрочиси танлови бўйича иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech