Фарғона вилоятидаги оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар учун Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги вилоят мусиқали драма театрида янги спектакл намойиши бўлиб ўтди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур дам олиш тадбири болаларга маънавий озуқа улашиш билан бирга, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Мутахассисларнинг фикрича, болалар учун намойиш этиладиган театрлаштирилган томошаларнинг ахлоқий-тарбиявий таъсири юқори бўлиб, бола нутқининг тўғри ривожланишида, муомала маданиятининг сайқал топишида муносиб ўрин тутади. Маълумот учун айтиш лозимки, ҳозирда вилоятда 14 та оилавий болалар уйлари мавжуд бўлиб, уларда 65 нафар йетим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланади.
Бўлишмоқ: