Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Қуролли кучларимизнинг 33 йиллиги ва 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Унда университет бошлиғи, полковник Мирзаюсуф Рустамбаев сўзга чиқиб, ўз ҳаётини эл-юрт осойишталигини сақлашдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган ҳарбий хизматчилар, профессор-ўқитувчилар, курсант ва талабаларни умумхалқ байрами ва қутлуғ сана билан самимий табриклади. Нотиқ ўз сўзида сўнгги бир йил давомида Қуролли кучларимизда олиб борилган ислоҳотлар, бу жараёнда жамоанинг эришган ютуқлари, олдиндаги муҳим вазифалар, ҳақиқий ватанпарварлик бурчи, ҳарбий таълим тизимида курсант ва талаба ёшларнинг иштирокига алоҳида баҳо берди. Шундан сўнг Ватан олдидаги хизмат бурчини ўташда фидойилик кўрсатаётган Жамоат хавфсизлиги университетининг ҳарбий хизматчилари, прорфессор ўқитувчиларига диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Бундай қувончли онлар катта байрам концертига уланиб кетди. Унда халқимиз суйган «Сурхон» гуруҳи, Жамоат хавфсизлиги университетининг оркестр жамоаси, истеъдодли ҳарбий хизматчи, курсант ва талабалар барчага байрамона кайфият улашдилар.
Бўлишмоқ: