Миллий гвардия қўмондони генерал - майор Р.Джураевнинг Янги -2024 йил муносабати билан байрам табриги

31.Дек.2023

Ҳурматли  ҳамкасблар !

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини, таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини, курсант ва ўқувчиларини, соҳа фахрийларини, ишчи-хизматчиларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини, кириб келаётган Янги - 2024 йил билан самимий табриклайман! 

Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда 

“Янги Ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган беқиёс ютуқларимизнинг эътирофидир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Миллий гвардиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди.

Миллий гвардиянинг фидойи ҳарбий хизматчи ва ходимлари мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимизни ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ёшлар орасида спортни янада оммалаштириш каби ишларда фаол қатнашиб халқимиз, Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг ишончини қозонди.

Таъкидлаш лозимки, Миллий гвардия ташкил этилганидан буён ўтган қисқа вақт мобайнида хорижий давлатларнинг ҳарбий бўлинмалари билан рақобатлаша оладиган юқори жанговар тайёргарликка эга махсус қўшин турига айланиб улгурди.

Келгусида ҳам ҳарбий хизматчи ва ходимларимизнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш, уларни профессионал салоҳиятини замон талаблари асосида юқори босқичга кўтариш биз учун доим устувор йўналишлар қаторида бўлиб қолаверади.

Ишонаманки, янги йилда ҳам Миллий гвардиянинг барча шахсий таркиби “Бурч, садоқат, жасорат” шиори остида Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашда ўзларининг шижоати, куч-ғайратини сафарбар этиб, билдирилган ишончни оқлайдилар.

Ҳурматли сафдошлар !

Фурсатдан фойдаланиб, кириб келаётган янги 2024 йил Сизларга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик хотиржамлик, хонадонингизга фаровонлик, ҳаётингизнинг энг омадли, унумли, сермазмун йил бўлишини тилаб қоламан. Касбий мувафаққиятлар Сизни йил бўйи тарк этмасин.

Инсон қадри улуғ бўлган диёр – Янги Ўзбекистонимиз, олийжаноб ва бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Янги – 2024 йил барчага омад ва бахт олиб келсин!

Рустам Джураев 

Миллий гвардия қўмондони,

генерал-майор

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech