Сайлов-2024 юзасидан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида давра суҳбати ўтказилди

09.Окт.2024

Мамлакатимизда 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлари бўлиб ўтиши муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар бериб, сайлов жараёни ва унинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Давра суҳбати давомида сайлов жараёни, мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараёнда Миллий гвардиянинг вазифалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech