Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида китоблар ярмаркаси ташкил этилди

29.Ноя.2024

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан шахсий таркибнинг билим салоҳиятини оширишга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларнинг бири сифатида Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлимида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу тадбир, ходимларнинг касбий билимларини ошириш, уларни замонавий адабиёт ва манбалар билан таништириш, шунингдек, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилди.

Бу каби тадбирлар қўриқлаш хизматидаги ходимлар учун фойдали бўлиб,шахсий таркибнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот ва тадқиқотлар билан таништиришда муҳим роль ўйнади, уларнинг билимларини оширишга, янги ғоялар ва ёндошувларни ўз фаолиятида қўллашга имкон яратади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech