Спортнинг камондан отиш тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида “Тошкент вилояти очиқ турнири” бўлиб ўтди

24.Дек.2024

Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳарида жойлашган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг камондан отиш тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида “Тошкент вилояти очиқ турнири” бўлиб ўтди.

Мусобақада Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти терма жамоаларидан 50 нафарга яқин профессионал ёшлар иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, ғолиблар Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг Тошкент вилояти бўлими томонидан эсталик совғалари, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech