Стол тенниси бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси ғолиблари аниқланди.

09.Фев.2025

Қарши шаҳридаги «Геолог» спорт соғломлаштириш мажмуасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси якунига етди.

2 кун давомида ўтказилган шиддатли ва муросасиз баҳслар якунига кўра:

Яккалик баҳсларда:
 А. Асқаров;
У Алланазаров;
Б. Карабаев.

Жуфтлик баҳслари:
«Қалқон» жамоаси;
МГ Қўриқлаш бош бошқармаси жамоаси;
«Шер» жамоаси.

Умумжамоа ҳисобида:
Қалқон" жамаоси;
МГ Қўриқлаш бош бошқармаси жамоаси;
«Шер» жамоаси;

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига диплом, медаль ҳамда мусобақанинг махсус кубоклари топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech