Маърифат дарғаси, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Рустамбек Шамсутдинов меҳнат фаолияти, сермаҳсул ижодини яқиндан ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида “Тарихга боғланган тақдир” мавзусида адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмадан жой олган адабиётлар орқали китобхонлар муаллифнинг ҳаёти ва фаолияти, Ватанимиз тарихини кенг ёритиб берган асарлари билан тадбирда иштирок этган Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий хизматчилари яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
Бўлишмоқ: