Тошкент “Темурбеклар мактаби” ўқувчи қизлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида ташкил этилган тарих музейларига экскурцияга таклиф этилди

17.Фев.2025

Миллий гвардия Марказий девонидаги музейда гвардиянинг ташкил топиши ва тараққиётининг шонли тарихи, унинг қаҳрамонлари ва тизимда йиллар давомида хизмат қилиб, унинг равнақига ҳисса қўшган инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар, ноёб тарихий ҳужжатлар ва маълумотлар сақланади. Бу ерда кийим-кечак ва қурол намуналари ҳам мавжуд. Миллий гвардия Марказий девони тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси масъул ходими подполковник B.Ashirmatova томонидан ташкил этилган экскурция ва ҳикоялар ёш меҳмонларда Миллий гвардияга қизиқиш, Ватан ҳимоячиси деган машаққатли, аммо эзгу касбга ҳурмат ҳиссини уйғотди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech