Университет курсантлари ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари танлови ўтказилди

12.Фев.2025

Жамоат хавфсизлиги университети Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан Университет Маънавият ва маърифат марказида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишлаб Университет курсантларидан иборат жамоалар ўртасида саҳна кўринишлари кўрик-танлови ўтказилди.

Унда Университет ижодкор курсантлари томонидан адабиёт, нафис санъат, табиат гўзаллигига ёшлигидан меҳр қўйган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, ижоди, жанговар ҳамда маънавий-маърифий жабҳаларда биз ёшларга қолдирган бой меъросини ўрганиш билан бир қаторда уларни барча ёшларга тарғиб қилиш ҳамда бу орқали Бобурнинг буюк сифатларини, ватанпарварлик фазилатларини униб ўсаётган ёшлар онгида гавдалантириш ва ёшларнинг Она юртга бўлган садоқат ҳамда муҳаббатини янада ошишига сабаб бўлиши шубҳасиздир. 

Айнан, ушбу ижобий фазилатларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган саҳна кўринишлари танлови айнан ҳарбий хизматчиларда Ватанга бўлган садоқат ҳамда бунёдкорлик ғояларини янада мустаҳкамлашига хизмат қилади.

​Саҳна кўринишлари танловида ғолибликни эгаллаган жамоалар Университет раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech