Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларнинг оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театрига ташриф уюштирилди. Театрда “Усмон Носир” номли спектакль намойиши бўлиб ўтди.
Ушбу спектакль таъсир жиҳатдан ҳарбий хизматчиларнинг адабиётга, аждодларимизга ва тарихга яна бир маротаба назар ташлашларига туртки бўлди. Аждодларимизни маҳорат билан гавдалантирган актёрларнинг ижроси орқали ўша даврдаги воқеа-ҳодисалар ва муҳит томошабинлар кўз олдида тўла-тўкис намоён бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Бўлишмоқ: