Мирзо Улуғбек тумани "Янги Олмачи" маҳалласида Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, тумани Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими томонидан спорт тадбири ташкил этилди.

03.Июн.2022

Унда маҳалла ёшлари учун спортнинг "Камондан ўқ отиш" тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Машғулотлар давомида ёшларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги намоён бўлди. Маҳалла ёшлари ушбу спорт турини мукаммал ўрганиш ва ташкил этиладиган тўгаракларга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech