“Ватан учун, халқ учун, миллат учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

31.Июл.2025

Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Ватан учун, халқ учун, миллат учун!" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда таниқли олима, профессор Шермуҳамедова Жамила Тошпўлатовна иштирок этди. Суҳбат давомида миллий қадриятлар, истиқлол ғояси, ёш авлод тарбияси ва ватанпарварлик масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир шахсий таркиб қалбида юртга муҳаббат, фидойилик ва масъулият ҳиссини янада оширишга хизмат қилиб, улар учун чуқур маънавий таассурот қолдирди.

Бундай учрашувлар гвардиячиларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутиб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech