Қишки таътил даврида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий, интеллектуал билими ва салоҳиятини ошириш, мантиқий фикрлашини янада ривожлантириш мақсадида бугун Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида Адлия, Ўзбекистон болалар ташкилоти Сирдарё вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши, Сирдарё вилоят Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар, юридик техникум ўқитувчилари, туман шаҳар сардорлар Кенгаши ҳамда Адлия ва Миллий гвардия бошқармаларига бириктирилган ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Икки босқичда бўлиб ўтган интеллектуал баҳсда 9 та жамоа ўзаро рақобатга киришди.
Ўйин натижаларига кўра, Сирдарё вилоят юридик техникумининг «Адмирал» жамоаси 1-ўринни, Миллий гвардия бошқармасининг “Янги Ўзбекистон ёшлари” жамоаси 2-ўринни, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг «Зукколар» жамоаси 3-ўринни қўлга киритиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўйин давомида энг яхши ёш иштирокчилар сифатида Сирдарё ва Ховос тумалари ҳамда Ширин шаҳрининг сардорлари саралаб олиниб, Адлия бошқармасининг совғалари билан тақдирланди.
14 январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги олдидан ташкил этилган мазкур тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Бўлишмоқ: