Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови

27.Ноя.2024

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси ташаббуси билан бакалаврият факультети 3-курсантлар батальони билан ҳамкорликда Конституциямизнинг 32 йиллик байрамига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида Конституция билимдони мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада “Жамоат  хавфсизлигини таъминлаш” кафедрасининг профессор ўқитувчилари, “Жамоат хавфсизлиги мутахассислиги” йўналишида таҳсил олаётган магистратура тингловчилари ҳамда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси қошида ташкил этилган “Жамоат хавфсизлиги қалқонлари” номли курсантларнинг ҳарбий-илмий тўгараги аъзоларидан иборат, “Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик тактик фаолияти” йўналишининг «Юристлар» ва «Янгиланиш» жамоалари, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишининг “Қонун ҳимоячилари”, “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти” йўналишининг, “Лав энфорсементъс”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” йўналишининг «Светафор» жамоалари иштирок этишди. Ушбу мусобақа 3 та шартни ўз ичига олган бўлиб: 1-шарт Конституция бўйича тезкор савол-жавоб, 2-шарт Конституцияга оид заковат саволлари ва 3-шарт Конституция моддалари асосида саҳна кўринишидан иборат бўлди. Муросасиз ўтган мусобақада “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишининг “Қонун ҳимоячилари” жамоаси фахрли 3-ўринни, “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишининг”, “Лав энфорсементъс” жамоаси фахрли 2-ўринни ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” йўналишининг «Светафор» жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсталик совғалар топширилди, шунингдек тадбирнинг барча иштирокчиларига бош қомусимиз ҳисобланган Конституция китоблари совға қилинди. Мусобақадан кўзланган мақсад Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби ғоялар асосида фуқароларни бирлаштириш, шунингдек университетимиз курсант ва тингловчиларининг Конституциявий билимларни ошириш ва уларни қонунларга риоя қилиш ҳамда Конституцияга муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech