Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижроси ҳамда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Жамоат хавфсизлиги университети Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари, Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари ва ёшлар учун Университетда “Миллий гвардия – ёшлар нигоҳида” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар Университет ҳарбий Оркестр жамоаси садолари остида кутиб олинди, уларга Университет “Ватанпарварлик маркази” ва музейи, Университет тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг курсантлар иштирокида намойиш этилган қўл жанги ва қурол билан кўргазмали саф гуруҳларининг чиқишлари ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар эътиборига ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий либос намуналари, радиоалоқа воситалари кўргазмаси намойиш этилиб, Университет ҳудуди бўйлаб саёҳат ташкиллаштирилди.
Бўлишмоқ: